Транспорт воситаси қуйидаги ҳолатларда ҳисобдан чиқарилмайди:
мазкур Низомнинг 58 ёки 60-бандларида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
автомототранспорт воситасига туширилган идентификация тамғасининг яширилиши, сохталаштирилиши, ўзгартирилиши, йўқ қилиниши аломатлари ёхуд тақдим этилган ҳужжатларнинг сохталаштирилиши, тақдим этилган ҳужжатларда ёки рўйхатга доир ҳужжатларда кўрсатиб ўтилган маълумотларга автомототранспорт воситаси ва рақам агрегатларининг номувофиқлиги аниқланганда;
автомототранспорт воситаси, рақам агрегатларининг қидирувда эканлиги ёки тақдим этилган ҳужжатларнинг йўқолганлиги (ўғирланганлиги) тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлганда;
қонунчиликка мувофиқ автомототранспорт воситасининг тасарруф этилишига тақиқ ёки унинг хатлаб қўйилиши мавжуд бўлганда;
васийлик ва ҳомийлик органининг ёки белгиланган ёшга етмаган ёхуд муомалага лаёқатсиз автомототранспорт воситаси эгасининг қонуний вакилларининг рухсати бўлмаганда;
туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан илгари автомототранспорт воситаси учун берилган рухсат мавжуд бўлмаганда;
лизинг берувчининг розилиги мавжуд бўлмаганда — лизингга тақдим этилган автомототранспорт воситалари учун.
Автомототранспорт воситаси эгаси ёки унинг вакили автомототранспорт воситасини ҳисобдан чиқаришнинг рад этиш асосларини бартараф этган тақдирда, автомототранспорт воситасини ҳисобдан чиқариш тўғрисида ариза билан қайтадан мурожаат қилишга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matnАвтомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари (ВМ қарори №683, 2017)
62-band. 7-боб. Автомототранспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш — 62-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.