Яроқсиз автомототранспорт воситасини, шу жумладан, ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган транспорт воситаларини («антиквар» автомототранспорт воситалари бундан мустасно) ҳисобдан чиқариш қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:
автомототранспорт воситаси эгаси ёки унинг вакилининг белгиланган намунадаги аризаси;
автомототранспорт воситаси эгаси ёки унинг вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома;
автомототранспорт воситасини яроқсиз деб топиш ва уни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги буйруқ (фақат юридик шахслар учун);
Яроқсиз автомототранспорт воситаси ҳисобдан чиқарилганда автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома ва ушбу автомототранспорт воситасининг РЎДРБи олиб қўйилади, мазкур Низомнинг 29 — 31-бандларида назарда тутилган РЎДРБни сақлаб қолиш ҳолатлари бундан мустасно.
lex.uz’dagi asl matnАвтомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари (ВМ қарори №683, 2017)
60-band. 7-боб. Автомототранспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш — 60-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.