Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари (ВМ қарори №683, 2017)

6-band. 1-боб. Умумий қоидалар — 6-банд

Автомототранспорт воситасининг эгаси ёки унинг вакили автомототранспорт воситасига мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар пайдо бўладиган, ўтадиган, чекланадиган ва тугатиладиган кундан ёки транспорт воситасининг ҳуқуқий ҳолати ўзгаришидан бошлаб ўн календарь кун ичида мазкур Низомнинг 14 ва 15-бандларига мувофиқ тегишли ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларига техник кўрикдан ўтказиш учун автомототранспорт воситасини (конларда, шахта ва карьерларда қўлланиладиган махсус транспорт воситалари бундан мустасно), унинг техник ҳолатидан қатъи назар ва мазкур Низомда назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этган ҳолда мурожаат қилиши зарур. Агар ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилиш муддатининг охирги куни дам олиш, байрам (иш куни бўлмаган) кунларга тўғри келса, ундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаган куни ҳисобланади. Автомототранспорт воситасининг носозлиги, эгаси соғлиғининг ҳолати, ҳайдовчилик гувоҳномасининг мавжуд эмаслиги ёки бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлганлиги ёки автомототранспорт воситасининг бошқа ҳудудда турганлиги билан боғлиқ ҳолатларда техник кўрикдан ўтказиш ишлари автомототранспорт воситаси турган жойдаги рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари ходимлари томонидан бевосита жойига чиққан ҳолда экстерриториаллик тамойили асосида амалга оширилади. Бунда автомототранспорт воситасининг носозлиги Йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи шартларига жавоб бермаслиги билан белгиланади. Автомототранспорт воситаси уни қайта рўйхатдан ўтказишга сабаб бўладиган барча ҳолатларда, ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтказилади. Автомототранспорт воситаси ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тип, марка, модель ва модификация, РЎДРБ, идентификацияловчи шасси (рама), кузов ва двигателлар рақамларининг, шунингдек, автомототранспорт воситасининг тўлиқ вазни, юксиз вазни, ўриндиқлар сони тўғрисидаги маълумотларни рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга мос келиши предмети юзасидан техник кўрикдан ўтказилади. Аукцион савдолари натижалари тўғрисидаги баённома асосида давлат рўйхатидан ўтказилаётган автомототранспорт воситасининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — ЯААТ) «Автомототранспорт ҳисоби» модули орқали илгари рўйхатдан ўтказилганлиги (ёки ўтказилмаганлиги) текширилади. Бунда автомототранспорт воситаси муқаддам ДЙҲХХ рўйхатидан ўтказилмаган бўлса (суд қарори асосида давлат фойдасига ўтказилган ёки ҳарбий тузилмаларга тегишли ҳарбий транспорт воситалари бундан мустасно), масъул ходим томонидан ҳолатга аниқлик киритилади. Ноқонуний ҳолатлар аниқланган тақдирда, белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тергов органларига юборилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.