Мазкур Низомнинг 45-бандида кўрсатилган ҳужжатларни ҳисобга қўйиш учун нотариус ва консуллар томонидан уларнинг электрон шакллари ҳудудий бошқармаларига юборилади ёки ЙҲХХнинг автомототранспорт воситаларини ҳисобга қўйишни рўйхатдан ўтказиш ЯААТга киритилади.
2018 йил 1 январига қадар кўрсатилган ҳужжатларни ҳисобга қўйиш учун ҳудудий бошқармаларга:
автомототранспорт воситаси эгасининг ёки унинг вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати;
автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома;
нотариус томонидан тасдиқланган ҳисобга қўйиладиган ҳужжатнинг иккита нусхаси (ишончнома биттадан ортиқ ишончли шахсга берилган тақдирда, ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларига ишончли шахслар сони бўйича ишончномалар нусхалари, шунингдек ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларига битта нусхаси берилади).
lex.uz’dagi asl matnАвтомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари (ВМ қарори №683, 2017)
46-band. 5-боб. Бошқа шахсларга ўтказиш билан боғлиқ бўлмаган автомототранспорт воситалари билан келишувларни ҳисобга қўйиш — 46-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.