Нотариуслар, шунингдек, қонунчиликда назарда тутилган ҳолатларда эса консуллар томонидан ҳам тасдиқланган автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) тасарруф этиш ишончномалари, ижара, текинга фойдаланиш ва автомототранспорт воситаларини гаровга қўйиш шартномалари, автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтиш жойи бўйича тегишли ҳудудий бошқармаларда автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказмасдан ҳисобга қўйилади.
Автомототранспорт воситаларини бегоналаштириш билан боғлиқ бўлмаган битишувларни ҳисобга олиш юридик шахслар томонидан ўз ходимларига берилган автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ҳуқуқига ишончномаларга ҳамда енгил автомобилларни ва мототранспорт воситаларини ижарага бериш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар ҳамда жисмоний шахслар ўртасида енгил автомобилларни ва мототранспорт воситаларини, шунингдек каршеринг ташкилотларининг йўловчилар автотранспорти ва мототранспорт воситаларини жисмоний ва юридик шахсларга ўттиз кунгача муддатга қисқа муддатли ижарага бериш юзасидан оддий ёзма шаклда тузиладиган ижара шартномаларига нисбатан қўлланилмайди.
lex.uz’dagi asl matnАвтомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари (ВМ қарори №683, 2017)
45-band. 5-боб. Бошқа шахсларга ўтказиш билан боғлиқ бўлмаган автомототранспорт воситалари билан келишувларни ҳисобга қўйиш — 45-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.