Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари (ВМ қарори №683, 2017)

3-band. 1-боб. Умумий қоидалар — 3-банд

Рўйхатдан ўтказиш ҳаракатлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари (кейинги ўринларда — ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармалари) томонидан амалга оширилади. Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларга давлат рақами белгиларини бериш Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоятлар марказларида биттадан рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаларида экстерриториаллик тамойили асосида амалга оширилади. Бунда автомототранспорт воситаси фуқаронинг яшаш жойи бўйича манзили ёки юридик шахснинг рўйхатга олинган манзили бўйича рўйхатдан ўтказилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.