Автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказишда олдин берилган (илгари фойдаланишда бўлган) барча тоифалардаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари транспорт воситасининг аввалги эгасининг аризасига кўра ҳудудий бошқармаларга ўн икки ой муддатга сақлаш учун топширилиши мумкин. РЎДРБни ўн икки ой муддатга сақлаганлик учун тўлов ундирилмайди.
Ушбу муддат тугагандан сўнг, қўшимча равишда бир маротаба ўн икки ойдан ошмаган муддатга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўлов тўлаган ҳолда РЎДРБ сақлаш муддатини узайтириш мумкин.
Сақлаш учун ундирилган тўлов суммаси ЙҲХХнинг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига ўтказилади.
Жисмоний ва юридик шахслар сақлаш учун топширилган РЎДРБларнинг ҳолатини текшириш учун мазкур Низомнинг 1¹-бобида белгиланган тартиб асосида ЙҲХХнинг мобиль иловаси, расмий веб-сайти ёки ЯИДХП орқали мурожаат этишлари мумкин.
lex.uz’dagi asl matnАвтомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари (ВМ қарори №683, 2017)
29-band. 3-боб. Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишда рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш — 29-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.