Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари (ВМ қарори №683, 2017)

23-band. 2-боб. Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш — 23-банд

Автомототранспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилганда унинг эгаларига ҳудудий бошқармалари томонидан РЎДРБ ва автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказганлик тўғрисида гувоҳнома беш йил муддатга берилади. Илгари берилган автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва РЎДРБ, шунингдек чет эл ҳужжатлари ва рўйхатдан ўтиш рақамли белгилари олиб қўйилади (улар мавжуд бўлганда). Бунда автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг 5-банди (манзили) тўлдирилмайди, шунингдек 6-бандига берилган санаси ҳамда амал қилиш муддати киритилади. Давлат рўйхатидан ўтказилган автомототранспорт воситаларининг РЎДРБ ва автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳномалар эгаларига уларнинг шахсини идентификация қилиш (бармоқ изларини сканер қилиш ва бошқалар) йўли билан топширилади ва электрон қайд этилади. Автомототранспорт воситаси эгасининг яшаш (турар) жойи ўзгарганлиги муносабати билан автомототранспорт воситасининг давлат рўйхатини амалга оширган ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармалари мустақил равишда ушбу автомототранспорт воситасини ҳисобдан чиқаришни бу ҳақдаги тегишли маълумотни рўйхатдан ўтган автомототранспорт воситаларининг Ягона маълумотлар базасига киритиш йўли билан амалга оширади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.