ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан автомототранспорт воситасини давлат рўйхатига қўйиш ёзма шаклда қуйидаги ҳолатларда рад этилиши мумкин:
а) мазкур Низомда белгиланган тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
б) автомототранспорт воситасини рул бошқаруви ўнг томонда жойлашган ҳолда тақдим этганда;
в) ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларида фойдаланувга яроқсизлиги туфайли ҳисобдан чиқарилган автомототранспорт воситасини тақдим этганда;
в¹) ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган транспорт воситалари тақдим этилганда («антиквар» автомототранспорт воситалари бундан мустасно);
г) конструкцияси ёки конструкциясига киритилган ўзгартиришлар техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига, шунингдек йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида белгиланган тартибда нормаларга жавоб бермайдиган ҳолатларда автомототранспорт воситасини тақдим этганда;
д) ЙҲХХ томонидан бериладиган рухсатсиз мустақил равишда эҳтиёт қисмлар ва агрегатлардан тайёрланган ва йиғилган автомототранспорт воситасини тақдим этганда;
е) автомототранспорт воситасига ташкилот — ишлаб чиқарувчилар томонидан қўйилган идентификация тамғасини яшириш, сохталаштириш, ўзгартириш, йўқ қилиш аломатлари ёхуд тақдим этилган ҳужжатларнинг сохталаштирилиши, тақдим этилган ҳужжатларда ёки рўйхатга доир ҳужжатларда кўрсатиб ўтилган маълумотларга автомототранспорт воситаси ва рақам агрегатларининг номувофиқлиги аниқланганда;
ж) автомототранспорт воситасининг, рақам агрегатларининг қидирувда эканлиги ёки тақдим этилган ҳужжатларнинг йўқолганлиги (ўғирланганлиги) тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлганда;
з) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ автомототранспорт воситасининг тасарруф этилишига тақиқ ёки унинг хатлаб қўйилиши мавжуд бўлганда.
Автомототранспорт воситаси эгаси ёки унинг вакили автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказишга рад этиш асосларини бартараф этган тақдирда, автомототранспорт воситасини давлат рўйхатига қўйиш тўғрисида ариза билан қайтадан мурожаат қилишга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matnАвтомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари (ВМ қарори №683, 2017)
22-band. 2-боб. Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш — 22-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.