Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари (ВМ қарори №683, 2017)

20-band. 2-боб. Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш — 20-банд

ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларида илгари рўйхатга қўйилмаган янги автомототранспорт воситасини ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилган ва давлат божхона хизмати органи томонидан юк божхона декларацияси берилган автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказишда мазкур Низомнинг 16-банди тўртинчи хатбошида кўрсатилган автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этиш талаб этилмайди. Автомототранспорт воситаси суд қарори асосида давлат мулкига қаратилганда, давлат фойдасига рад этиш божхона режимига расмийлаштирилганда ёки эгаси йўқ деб топилиб жойлардаги ижро ҳокимияти органининг қарорига кўра давлат фойдасига ўтганда, башарти аукционда сотиш мобайнида унинг рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳномаси мавжуд бўлмаса ёки йўқотилган бўлса, унинг рўйхатга олиниши аукционда автомототранспорт воситасини сотиб олганликни тасдиқловчи аукцион натижалари тўғрисидаги баённома асосида амалга оширилади. Автомототранспорт воситасининг рўйхатда туриш жойини ўзгартиришга олиб келадиган автомототранспорт воситаси эгасининг яшаш (турар) жойи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгариши муносабати билан транспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказишда, мазкур Низомнинг 16-банди бешинчи хатбошида келтирилган автомототранспорт воситасига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш талаб этилмайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.