Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари (ВМ қарори №683, 2017)

2-band. 1-боб. Умумий қоидалар — 2-банд

Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: транспорт воситасининг эгаси — автомототранспорт воситасига мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида эгалик қилувчи юридик ёки жисмоний шахс; автомототранспорт воситаларини вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш — автомототранспорт воситасини вақтинчалик ҳисобга қўйиш, рўйхатдан ўтказиш ҳақида вақтинчалик гувоҳнома ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш; рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси (кейинги ўринларда — РЎДРБ деб аталади) — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарори билан тасдиқланган автомототранспорт воситасига уни давлат рўйхатидан ўтказишни ҳисобга олиш учун ҳудудий кодлар ва давлат рақамлари белгиларининг типларига мувофиқ бериладиган махсус рақамли белги; ягона оширилган тўлов эвазига автомототранспорт воситалари учун РЎДРБ — исталган ҳарф ва рақамлар комбинациясидан иборат бўлган, ихтиёрий танловга кўра ягона оширилган тўлов эвазига бериладиган РЎДРБ автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш — автомототранспорт воситасини доимий ҳисобга қўйиш, автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги гувоҳнома ва РЎДРБни бериш; рўйхатга олиш жойи — автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларининг жойлашган жойи; автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш — тегишли ҳуқуқий асослар мавжуд бўлганда автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш; автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш — бошқа модел ва модификациялар агрегат ва узеллари, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи деталлардан фойдаланган ҳолда автомототранспорт воситаси таркибий қисмлари элементлари ва тузилишига ўзгартиришлар киритиш; рўйхатдан ўтказиш ҳаракатлари — қонунчиликка мувофиқ ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан автомототранспорт воситаларини вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларни ҳисобдан чиқариш, шунингдек автомототранспорт воситаларини рўйхатга олиш ҳақида гувоҳнома ва РЎДРБни беришдан иборат давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ҳаракатлар комплекси; рўйхатдан ўтказиш ҳужжати — унинг йўл ҳаракатида иштирок этишига ҳуқуқ берилганлигини тасдиқловчи автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақида гувоҳнома, шунингдек автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш картаси; транспорт воситаси — йўловчиларнинг, багажнинг, юк багажининг, юкларнинг, почта ва курьерлик жўнатмаларининг ёки махсус ишларни амалга ошириш учун ускуналарнинг йўлларда ҳаракатланиши ёки ташилиши учун мўлжалланган қурилма. Мазкур Низом мақсадларидан келиб чиқиб, транспорт воситалари автотранспорт воситалари (автомобиллар, электромобиллар), мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ҳамда тиркама ва ярим тиркамаларга бўлинади; «TRADE-IN» — илгари фойдаланишда бўлган автомототранспорт воситасини янги автомототранспорт воситасига нархларидаги фарқни тўлаган (нархларидаги фарқни олган) ҳолда алмаштириш; дистрибютор ташкилоти — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида янги автомототранспорт воситаларини реализация қилиш бўйича ишлаб чиқарувчи билан тегишли дистрибюторлик келишувига эга юридик шахс; яроқсиз автомототранспорт воситаси — транспорт воситасининг асосий қисмларидан бири, яъни двигатель, шасси (юриш қисми, трансмиссия, бошқарув қисми) ва кузови мавжуд бўлмаган транспорт воситалари; дилер ташкилоти — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида янги автомототранспорт воситаларини реализация қилиш бўйича дистрибютор ташкилоти ёки ишлаб чиқарувчи билан тегишли дилерлик келишувига эга юридик шахс; «TRADE-UP» — илгари фойдаланишда бўлган автомототранспорт воситасини илгари фойдаланишда бўлган автомототранспорт воситасига нархларидаги фарқни тўлаган (нархларидаги фарқни олган) ҳолда алмаштириш. антиквар» автомототранспорт воситалари — ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган, асл ҳолати (ташқи кўриниши), тузилиши ва асосий агрегатлари сақланиб қолган автомототранспорт воситалари; «Oq yoʻl» платформаси — ЙҲХХнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидаги Ўзбекистон ҳудудидаги автомототранспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи (кейинги ўринларда — ишлаб чиқарувчи), дистрибютор ёки дилер ташкилоти ва ЙҲХХ ўртасида маълумотлар алмашинувини таъминловчи ахборот тизими; «Ҳисоб-маълумотномалари» модули — «Oq yoʻl» платформаси орқали берилган электрон ҳисоб-маълумотномалари тўғрисидаги маълумотлар жамланган ахборот тизими; электрон ҳисоб-маълумотнома — автомототранспорт воситаси қонуний сотиб олинганлигини тасдиқловчи, уни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилувчи қатъий ҳисобда турувчи, ишлаб чиқарувчи, дистрибютор ёки дилер ташкилоти томонидан бериладиган электрон расмий ҳужжат; логин-пароль — электрон ҳисоб-маълумотномани бериш учун «Oq yoʻl» платформасида автомототранспорт воситаларини сотиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар номига расмийлаштирилган ва келгусида ушбу дистрибютор ёки дилер ташкилотини аниқлашда фойдаланиладиган махсус жумлалар, код ёки рақамлар комбинациялари.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.