«Advokatura to'g'risida»gi qonun

8-modda. Адвокатнинг ёрдамчиси

(8-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Ўзбекистон Республикасининг юридик маълумотга эга бўлган фуқароси адвокат ёрдамчиси бўлиши мумкин. Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, шунингдек судланганлиги бекор қилинмаган ёки олиб ташланмаган шахс адвокат ёрдамчиси бўлиши мумкин эмас. Адвокат ёрдамчиси адвокат ҳуқуқларига эга бўлмайди ҳамда унинг терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларда, суриштирув, дастлабки тергов органларида, судларда ва бошқа давлат органларида ишларни олиб боришига йўл қўйилмайди. Адвокат ёрдамчиси адвокат кўрсатмасига биноан адвокатнинг юритувидаги ишлар бўйича топшириқларни бажаради, адвокатнинг процессуал ваколатларига тааллуқли ишлар бундан мустасно. Адвокат ёрдамчисининг меҳнат шароитлари қонунчиликда белгиланган тартибда тузиладиган меҳнат шартномаси билан белгиланади. Адвокат ёрдамчисининг фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Адвокатлар палатаси билан келишилган ҳолда белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.