«Advokatura to'g'risida»gi qonun

-modda. Адвокат сўрови

(7¹-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 августдаги ЎРҚ-786-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2022 й., 03/22/786/0705-сон)

Адвокат давлат органларига ва бошқа органларга, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга мазкур органлар ҳамда ташкилотларнинг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан адвокат томонидан малакали юридик ёрдам кўрсатилиши учун зарур бўлган маълумотномалар, тавсифномалар ва бошқа ҳужжатларни (бундан буён матнда ахборот (ҳужжатлар) деб юритилади) тақдим этиш масалалари юзасидан адвокат сўровини (бундан буён матнда адвокат сўрови деб юритилади) юборишга ҳақли. Ахборот (ҳужжатлар), шунингдек уларнинг кўчирма нусхалари адвокат сўрови олинган санадан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай тақдим этилади. Адвокат сўровига кўра экспертиза хулосасини олиш муддатлари давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари билан тузилган шартномаларда белгиланади. Агар давлат органи ёки бошқа орган, шунингдек корхона, муассаса, ташкилот сўралаётган ахборотга (ҳужжатларга) эга бўлмаса, улар ўзларига мурожаат этган адвокатга сўров олинган санадан эътиборан беш кундан кечиктирмай бу ҳақда хабар қилиши шарт. Адвокат томонидан иш бўйича суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси бошланганлиги тўғрисида далолат берадиган ҳужжат тақдим этилган тақдирда, сўровда кўрсатилган ахборот (ҳужжатлар) уч иш кунидан кечиктирмай тақдим этилиши керак. Адвокат сўровида қуйидагилар кўрсатилиши керак: сўров юборилаётган давлат органи ёки бошқа органнинг, шунингдек корхона, муассаса, ташкилотнинг номи ва почта манзили; адвокатнинг фамилияси, исми, отасининг исми; адвокат ўз фаолиятини амалга ошираётган адвокатлик тузилмасининг номи, почта манзили, электрон почта манзили, телефон рақами; адвокат сўровини қайд этиш дафтаридаги адвокат сўровининг рўйхатдан ўтказилганлик рақами ва санаси; адвокат кимнинг манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилаётган бўлса, ўша жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки юридик шахснинг номи; юридик ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган ахборот (ҳужжатлар); сўралаётган ахборотни (ҳужжатларни) бериш усули (почта жўнатмаси, факсимиль алоқа, электрон почта, бевосита топшириш); адвокатнинг имзоси. Адвокат сўровига ордернинг кўчирма нусхаси, суд экспертизаси адвокат сўровига кўра тайинланганда эса ўрганиш объектлари ва тўлақонли экспертиза ўтказиш учун зарур бўлган иш материаллари ҳам илова қилинади. Агар адвокатлик сўровини олган субъект сўралаётган ахборотга (ҳужжатларга) эга бўлмаса ёки маълумотларда давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сир мавжуд бўлса, шунингдек адвокат сўровида ушбу модданинг бешинчи ва олтинчи қисмларида назарда тутилган ахборот (ҳужжатлар) кўрсатилмаган бўлса, сўралаётган ахборотни (ҳужжатларни) адвокатга тақдим этиш рад этилиши мумкин. Адвокат сўрови адвокатлик сирига риоя этилган ҳолда ахборот тизими орқали электрон шаклда ҳам берилиши мумкин. Адвокат сўровига ахборотни (ҳужжатларни) тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёхуд била туриб ёлғон ёки нотўғри ахборот (ҳужжатлар) тақдим этганлик қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.