«Advokatura to'g'risida»gi qonun

11-modda. Адвокатлар меҳнатига ҳақ тўлаш

(11-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-915-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2024 й., 03/24/915/0160-сон)

Адвокатларнинг меҳнатига жисмоний ва юридик шахслардан уларга юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун адвокатлик тузилмаларига келиб тушган маблағлар ҳисобидан ҳақ тўланади. Маблағлар етарли бўлмаган тақдирда, Адвокатлар палатасининг юридик маслаҳатхонани ташкил этган ҳудудий бошқармаси ушбу юридик маслаҳатхонанинг таъминоти учун қўшимча маблағлар ажратади. Юридик хизмат учун ҳақ тўлаш адвокат билан ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) ўртасида ихтиёрий равишда тузиладиган битим (шартнома) асосида амалга оширилади. «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатган адвокатга кўрсатилган юридик ёрдам учун ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда ва миқдорларда амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.