«Advokatura to'g'risida»gi qonun

10-modda. Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари

(10-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044-сон)

Адвокатнинг касбга оид ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати қонун билан қўриқланади. Адвокатларнинг касбий фаолиятига у ёки бу тарзда бевосита ёки билвосита аралашиш, улар ўз касбий вазифаларини бажараётганда олган муайян маълумотларни ошкор этишни талаб қилиш, шунингдек адвокатлар бирлашмаларининг мансабдор шахсларидан ва техник ходимларидан худди шундай маълумотларни талаб қилиш тақиқланади. Адвокат ўз касбий вазифаларини бажараётганида унга бирор-бир шаклда таъсир ўтказишга йўл қўйилмайди. Адвокат ҳимоячилик ёки вакиллик вазифасини бажараётганда ўзига маълум бўлиб қолган тафсилотлар юзасидан гувоҳ сифатида сўроқ қилиниши мумкин эмас. Адвокат касбий вазифаларини бажариши муносабати билан қўлга киритган адвокатлик далиллари (ашёлари), ҳужжатлари ундан олиб қўйилиши ёки кўздан кечирилиши мумкин эмас, шунингдек унинг ўзи юридик ёрдам кўрсатаётган шахслар билан учрашиш ҳуқуқи чекланиши мумкин эмас. Адвокатнинг иш юзасидан ҳуқуқий нуқтаи назари хусусида суриштирув органи, терговчи, прокурор тақдимнома киритиши, шунингдек суд хусусий ажрим чиқариши мумкин эмас. Адвокат қонунга мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларга юридик ёрдам кўрсатаётганлиги муносабати билан уни жиноий, моддий ва бошқа жавобгарликка тортиш ёки бундай жавобгарликни қўллаш билан қўрқитиш мумкин эмас. Адвокатга нисбатан жиноий иш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар томонидан қўзғатилиши мумкин. Суднинг адвокатни жиноят содир этишда айбдор деб топиш тўғрисидаги айблов ҳукми қонуний кучга кирган тақдирда, судья бир сутка ичида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигини ва Адвокатлар палатасини ёзма шаклда хабардор қилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.