Умумий фойдаланиладиган йўналишларни очиш, ўзгартириш ва ёпиш қуйидагича амалга оширилади:
а) Нукус ва Тошкент шаҳри ҳамда вилоятларнинг маъмурий марказлари бўлган шаҳарлардаги шаҳар автобус ва йўналишли такси йўналишлари — ҳудудларнинг жамоат транспорти бош режаларига мувофиқ ишлаб чиқилган йўналишлар тармоғи асосида шаҳар ҳокимликлари ҳузурида тузиладиган комиссиялар томонидан;
б) шаҳар атрофи ва вилоят ичи шаҳарлараро йўналишлар:
мунтазам ташишни амалга ошириш ниятида бўлган ташувчилар ва фуқароларнинг аризалари;
халқ депутатлари вилоят, шаҳар, туман Кенгашлари, ҳокимликлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоатчилик вакилларининг таклифлари асосида ҳокимликлар ҳузурида тузиладиган комиссиялар томонидан;
в) шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар — Транспорт вазирлиги томонидан амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matnАвтомобил транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидалари (ВМ қарори №482, 2003)
I2-67¹-band. IX. Умумий фойдаланиладиган йўналишларни очиш, ёпиш ва вақтинча тўхтатиб туриш — I2-67¹-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.