Очилиши режалаштирилаётган йўналишларининг ҳаракат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини аниқлаш ҳокимликлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари томонидан тасдиқланадиган манфаатдор ташкилотлар (транспорт, йўл, коммунал ва бошқа), шунингдек йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси вакилларидан иборат комиссиялар томонидан амалга оширилади.
Комиссиялар аъзолари ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича ишлаб турган ва янгидан очилаётган йўналишларнинг ҳаракат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун шахсан жавобгар бўладилар.
Комиссиялар янги йўналиш очиш юзасидан қуйидаги чораларни амалга оширади:
а) йўналиш бўйича йўловчиларнинг ташишга бўлган эҳтиёжини аниқлайди;
б) ҳаракат схемасини белгилайди ва автомобиль йўли шароитини ўрганади ҳамда йўналишни қонунчиликда белгиланган ҳаракат хавфсизлиги талабларига мос бўлишини аниқлайди;
в) йўналиш бўйлаб синов қатновларини амалга оширади;
г) йўналишни очиш ёки очмаслик юзасидан асосланган хулоса тайёрлайди.
lex.uz’dagi asl matnАвтомобил транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидалари (ВМ қарори №482, 2003)
I2-61-band. VIII. Йўлларни текшириш — I2-61-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.