Қуйидагилар йўллардан фойдаланиш, коммунал, темир йўл ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар (корхоналар)нинг автобусларда йўловчилар ташишда хавфсизликни таъминлашдаги асосий вазифалари ҳисобланади:
ўзларининг тасарруфидаги автомобиль йўллари, кўчалар, сунъий иншоотлар, темир йўл кесишмалари, паромлар, йўл белгилари, йўл ҳаракатини тартибга солишнинг бошқа воситаларини тўсиқларсиз ва хавфсиз ҳаракатланишни таъминловчи техник соз ҳолатда сақлаш;
йўлларнинг хавфли участкаларини тезкорлик билан аниқлаш, хавф манбаларини белгиланган муддатларда бартараф этиш, бунинг имконияти бўлмаганда автобус йўналишини ёпиш чора-тадбирларини кўриш;
автомобиль йўллари, кўчалар, сунъий иншоотлар, темир йўл кесишмалари, паромларни жиҳозлаш ва сақлашга доир автобус йўналишларини текшириш комиссиялари томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тадбирларни ўз вақтида бажариш.
lex.uz’dagi asl matnАвтомобил транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидалари (ВМ қарори №482, 2003)
I2-6-band. I. Умумий қоидалар — I2-6-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.