Автобус бекатларининг жойлашишини танлаш қурилиш нормалари ва қоидалари талабларидан келиб чиқиб ташиш буюртмачиси ва йўл ташкилотлари тегишли хизматлари томонидан амалга оширилади. Бунда йўловчиларга энг кўп қулайликни таъминлаш, автобус бекатлари кўриниб туриши зарурлиги ҳамда уларнинг ҳудудида транспорт воситалари ҳаракати ва пиёдалар хавфсизлиги шартларига риоя этилиши керак. Автобус бекатлари жойлашган жой шаҳар (туман) бош меъмори, йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати билан, темир йўлдан ўтиш жойлари ҳудудида эса — темир йўл бўлинмалари билан келишилади ва ҳокимликлар томонидан тасдиқланади.
Шаҳарларда автобус бекатларини ободонлаштириш ҳокимликлар томонидан, автомобиль йўлларида йўл ташкилотлари томонидан норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matnАвтомобил транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидалари (ВМ қарори №482, 2003)
I2-51-band. VII. Автобус йўналишларидаги автомобиль йўллари, кўчалар, сунъий иншоотлар, темир йўлдан ўтиш жойлари, паромлар, бекатлар ва бошқа иншоотлар — I2-51-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.