Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси мунтазам йўналишларда йўловчилар ташишда хавфсизликни таъминлашдаги асосий вазифалари ҳисобланади:
автомобилларда ташишни ташкил этиш ва ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилишини назорат қилиш;
автомобилларда ташишни амалга оширишда лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш;
Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлган автомобиль транспорти соҳасидаги халқаро битимлар ва конвенцияларнинг асосий шартлари ва қоидаларига хорижий ва миллий ташувчилар томонидан риоя этилишини назорат қилиш;
ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш тартибига, автомобиль транспортида йўловчилар ва юкларни ташиш қоидаларига, оғир ва ҳажми катта ўлчамдаги автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларга риоя этишлари устидан назорат;
тендер шартномаларига риоя этилишини назорат қилиш, мулкчиликнинг барча шаклларидаги ташувчилар учун фаолият кўрсатишнинг тенг шарт-шароитларини яратиш.
lex.uz’dagi asl matnАвтомобил транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидалари (ВМ қарори №482, 2003)
I2-5-band. I. Умумий қоидалар — I2-5-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.