Автомобил транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидалари (ВМ қарори №482, 2003)

I2-4-band. I. Умумий қоидалар — I2-4-банд

Қуйидагилар мулкчилик шаклларидан қатъи назар автобусларда йўловчилар ташишни амалга оширувчиларнинг хавфсизликни таъминлашдаги асосий вазифалари ҳисобланади: автобусларни тегишли малакага эга бўлган ҳайдовчилар билан бутлаш; Йўл ҳаракати қоидалари бўйича машғулотларни белгиланган муддатларда ўтказиш ва ҳайдовчиларнинг касб маҳоратини ошириш; ҳайдовчиларнинг ўз вақтида тиббий қайта текширишдан ва йўлга чиқишдан олдин мунтазам тиббий кўрикдан ўтиши устидан назоратни ташкил этиш; ҳайдовчиларнинг стажировкаси ўз вақтида ўтказилиши ва уларга йўл-йўриқ берилиши; ҳайдовчиларни автобус йўналишлари схемалари, шунингдек йўналишдаги об-ҳаво шароитлари йўл ҳолатининг ўзгариши ва йўл ҳаракатини ташкил этиш тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш; ҳайдовчилар томонидан иш вақтининг йўл қўйиладиган муддатига риоя этилиши, шунингдек уларнинг дам олиши ва овқатланиши ташкил этилишини назорат қилиш; автобусларни техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш; йўловчилар ташишни оқилона ташкил этиш; хавфсизлик таъминланишини, ҳайдовчилар меҳнати ва дам олишини ҳисобга олган ҳолда йўловчилар оқимини, ҳаракат тезликларини нормалаш ва ҳаракат жадвалини тузиш; автобуслардан фойдаланиш, ҳайдовчилар томонидан йўналиш бўйича ҳаракат жадвалига ва Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш; фойдаланишда бўлган ҳар бир автотранспорт воситасида лицензия карточкаси мавжуд бўлишини таъминлаш; йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Bu masala bo‘yicha hujjat kerakmi?Ma’muriy jarima qarori ustidan shikoyatQaror nusxasini olgan kundan 10 kun ichida beriladi. Shablon organ, qaror raqami, asoslar va dalillarni so‘raydi, moddalarni o‘zi qo‘shadi.Bepul sinab ko‘ring — oyiga 5 ta hujjat

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.