Бир марталик буюртмалар бўйича саёҳат-экскурсия ташишларида буюртмачи ташкилот раҳбарлари:
гуруҳ раҳбарини танлаш, тайёрлаш ва ҳаракат хавфсизлиги ва техника хавфсизлиги масалалари бўйича йўл-йўриқ берилишини;
сайёҳлар, болалар гуруҳлари билан йўлда ўзини тутиш ва автобусдан фойдаланиш қоидалари бўйича йўл-йўриқ берилишини;
гуруҳ раҳбарини йўловчиларнинг тасдиқланган рўйхати, ЙҲХДХни болалар ташилиши тўғрисидаги билдиришнома нусхаси билан;
ҳайдовчиларни жой билан (гуруҳ хусусий секторда жойлаштирилганда алоҳида хона билан);
автобусни унинг сақланишини таъминловчи шароитларда тўхташ жойи билан таъминлашлари шарт.
Кўрсатиб ўтилган шартлар бажарилмаганда ташишларга рухсат берилмайди.
lex.uz’dagi asl matnАвтомобил транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидалари (ВМ қарори №482, 2003)
I2-32-band. V. Саёҳат-экскурсия, махсус ташишлар ва бир марталик буюртмалар бўйича ташишлар — I2-32-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.