Автомобил транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидалари (ВМ қарори №482, 2003)

I2-30-band. V. Саёҳат-экскурсия, махсус ташишлар ва бир марталик буюртмалар бўйича ташишлар — I2-30-банд

Ҳар бирига 30 кишидан ортиқ одам сиғадиган икки ёки ундан ортиқ автобусларда, ҳар бирига 30 кишидан кам одам сиғадиган йўловчилар ташилганда уларнинг ҳаракати колонна билан амалга оширилади. Ташувчи томонидан йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларига, автобуслардан фойдаланиш қоидаларига, бошқа норматив ҳужжатларга, ҳаракат хавфсизлиги ва хавфсизлик техникаси талабларига риоя қилиниши устидан назорат қилиш учун масъул бўлган шахс белгиланади. Колонналарни йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги давлат хизмати транспорт воситалари билан кузатиб бориш ҳақидаги қарор ички ишлар бошқармалари раҳбарлари, ҳаракат хавфсизлиги хизмати автомобиллари билан кузатиб бориш ҳақидаги қарор эса — ташувчилар томонидан қабул қилинади. Туристлар автобуслари хавфсизлик талабларига (тахограф ва навигация қурилмалари, мажбурий ва (ёки) ихтиёрий суғурта полислари, ёруғлик қайтарувчи махсус мослама (линия), икки нафар ҳайдовчи ва уларда мобил алоқа мавжудлиги) жавоб берган тақдирда кузатиб борилмайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Bu masala bo‘yicha hujjat kerakmi?Ma’muriy jarima qarori ustidan shikoyatQaror nusxasini olgan kundan 10 kun ichida beriladi. Shablon organ, qaror raqami, asoslar va dalillarni so‘raydi, moddalarni o‘zi qo‘shadi.Bepul sinab ko‘ring — oyiga 5 ta hujjat

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.