Мазкур Талаблар:
янги автобус йўналишлари очиш ва ишлаб турганларидан фойдаланишни давом эттириш тўғрисида қарорлар қабул қилувчи Транспорт вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
вазирликлар ва идоралар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ўз автотранспорти билан ташишларни амалга оширувчи ёки ўз тизимига кирмайдиган корхоналар (ташкилотлар) билан ташиш шартномалари тузган ташувчилар;
Ўзбекистон Республикасининг саёҳат-экскурсия ташкилотлари;
автомобиль йўллари, кўчалар, сунъий иншоотлар, темир йўлдан ўтиш жойлари, паромларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлашни таъминловчи вазирликлар, идоралар;
йўл ҳаракатини бошқаришнинг техник воситаларини ўрнатувчи ва улардан фойдаланувчи йўл, коммунал ташкилотлар, бошқа ташкилотлар;
ташувчилар ва йўл ташкилотларини, йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматларини об-ҳаво шароитларининг ноқулай ўзгаришлари тўғрисида хабардор қилувчи гидрометеорология тизими ташкилотлари;
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида нормативлар ва қоидаларга риоя қилиниши устидан назорат қилувчи, йўл ҳаракатини бошқариш ва ташкил этиш тадбирларини амалга оширувчи Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати;
ҳайдовчиларни қатновдан олдин ва қатновдан кейин тиббий кўрикдан ўтказишни таъминловчи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими ташкилотлари;
бошқарув органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан автомобилда ташиш хавфсизлигини ташкил этиш ва таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилинишини назорат қилувчи Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси учун татбиқ этилади ва мажбурий кучга эгадир.
Мазкур Талаблар Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан амалга ошириладиган автобусларда йўловчилар ташишга татбиқ этилмайди.
lex.uz’dagi asl matnАвтомобил транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидалари (ВМ қарори №482, 2003)
I2-2-band. I. Умумий қоидалар — I2-2-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.