Шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда, агар ўзгача ҳол томонларнинг келишувида қайд этилмаган ва чипталарни сотишда эълон қилинмаган бўлса:
а) чипта сотиб олинган автотранспорт воситасига унинг жўнаш вақтидан бошлаб уч соат атрофида, касаллик ёки бахтсиз ҳодиса оқибатида эса — уч сутка мобайнида кечикилганда йўловчининг хоҳишига кўра автобусда юриш ҳужжати чипта баҳосининг 25 фоизини қўшимча равишда тўлатган ҳолда тикланади ёки унга чиптанинг тўланган баҳоси 25 фоиз чегирилган ҳолда қайтариб берилади.
Йўловчининг автобусга касаллик ёки бахтсиз ҳодиса оқибатида кечикканлиги даволаш муассасасининг маълумотномаси ёки бахтсиз ҳодиса тўғрисидаги далолатнома билан тасдиқланиши керак;
б) чипта автовокзал (автостанция) кассасига автотранспорт воситаси жўнашидан кечи билан 2 соат олдин қайтарилган тақдирда, йўловчига чипта баҳоси унинг олдиндан сотиш тўлови чегирилган ҳолда қайтарилади. Чипта ушбу муддатдан кеч, бироқ автотранпорт воситаси жўнашидан олдин қайтариб берилганда, чипта баҳоси унинг қийматининг 15 фоизи ва олдиндан сотилганлиги учун тўлов чегириб ташланган ҳолда қайтарилади;
в) автотранспорт воситасининг жўнаши жадвалга нисбатан 1 соатдан ортиққа кечикканда, йўловчига чипта сотилганидан пастроқ юқори классли автотранспорт воситасидан жой берилганда, шунингдек унга чиптада кўрсатилган жой берилмаганда у чиптани автотранспорт воситаси жўнагунгача кассага қайтариб бериш ва чиптанинг тўлиқ баҳосини, шу жумладан унинг олдиндан сотилганлиги учун тўловни қайтариб олиш ҳуқуқига эга.
Йўловчи пастроқ классли автотранспорт воситасида кетишга рози бўлганда унга тўланган сумма билан тўланадиган йўл ҳақи ўртасидаги фарқ суммаси қайтариб берилади.
Пуллар автовокзал (автостанция), автотранспорт воситаларини жўнатиш пункти бошлиғи (ёки навбатчиси) кўрсатмасига биноан қайтариб берилади. Чипта унинг тескари томонига «қайтариш» штампи қўйилган ҳолда қайтарилади ҳамда йўловчи уни топширган вақт ва қайтарилган чиптанинг қиймати кўрсатилади.
Пуллар кассир томонидан, чипталарни қабул қилиб олиш ва пулларни қайтариб бериш ведомостидаги йўловчи имзоси билан берилади, ведомостда қатновнинг санаси, тартиб рақами, йўналиш номи, чиптанинг рақами ва баҳоси кўрсатилади.
Қайтариб берилган чипта ва пулларни қайтариб беришга асос бўлган бошқа ҳужжатлар (олдиндан сотилганлиги учун тўлов квитанцияси, багаж чиптаси ва ҳоказолар) ведомость билан бирга кассир ҳисоботига илова қилинади.
lex.uz’dagi asl matnАвтомобил транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидалари (ВМ қарори №482, 2003)
62-band. 3-§. Автотранспортда юриш шартлари — 62-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.