Шаҳар йўловчилар ташиш транспорти йўналишлари қуйидаги турларга бўлинади:
а) шаҳардаги оддий, тезкор, экспресс ва тиғиз пайтлардаги қўшимча йўналишлар;
б) шаҳар четидан 5 кмгача ёки белгиланган тартибда тасдиқланган шаҳарларнинг транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош режаларига мувофиқ кўпи билан 12 кмгача четга чиқувчи шаҳар автобус йўналишлари;
в) йўналишли таксилар.
Шаҳардаги йўналишлар шаҳар (шаҳарча)даги турар жой ва саноат ҳудудларини маданий-маиший ва спорт-соғломлаштириш ташкилотлари, вокзаллар, аэропортлар, автостанциялар, метро станциялари, темир йўл платформалари, пристанлар ва шу кабилар билан транспорт алоқасини таъминлаши керак.
lex.uz’dagi asl matnАвтомобил транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидалари (ВМ қарори №482, 2003)
23-band. 1-§. Умумий қоидалар — 23-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.