Ташиш учун қабул қилинган багажнинг йўқолиши, камомади, бузилганлиги ёки шикастланганлиги учун, агар ташувчилар йўқолиш, камомад, бузилиш ёки шикастланиш уларнинг айби билан бўлмаганлигини исботлай олмасалар моддий жавоб берадилар ва зарарларни тўлайдилар.
Багажни ташишда етказилган зарар ташувчи томонидан қуйидаги миқдорда:
багаж йўқолган ёки камомадга йўл қўйилган тақдирда — юк ёки багажнинг йўқолган ёки етмаган қиймати миқдорида;
багажга зарар етган (бузилган) тақдирда — унинг қиймати камайган сумма миқдорида, шикастланган (бузилган) багажни тиклаш имконияти бўлмаганда эса, унинг қиймати миқдорида;
қиймати эълон қилинган ҳолда ташиш учун топширилган багаж йўқолганда — багажнинг эълон қилинган миқдорида тўланади.
lex.uz’dagi asl matnАвтомобил транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидалари (ВМ қарори №482, 2003)
114-band. 1-§. Ташувчининг жавобгарлиги — 114-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.