Ҳарбийларни ташиш ҳужжатлари автомобиль транспортида шаҳар атрофида, вилоят ичида, вилоятлараро ва халқаро қатновларда йўловчиларнинг манзилга бориши ва багажни ташишига чипталар олиш учун мўлжалланган.
Ҳарбийларни ташиш ҳужжатларига қуйидагилар тааллуқлидир:
а) автомобиль транспортида ҳарбий юкларни ва уй буюмларни ташиш учун — талабнома;
б) автомобиль транспортида вилоят ичи ва вилоятлараро қатновларда манзилга бориш учун битта одамга ёки сони икки кишидан зиёд бўлган ҳарбий командага чипталар олиш учун — талабнома;
в) багажни ташиш учун — багаж талони. Багаж талонлари жўнаш автовокзаллари (автостанциялари) кассаларида багаж чипталарига ёки квитанцияларига алмаштирилади. Барча турдаги ҳарбийларни ташиш ҳужжатлари жўнаш шохобчаси чипта кассаларида умумий шаклдаги чипталарга, багаж чипталарига ёки квитанцияларга алмаштирилади.
lex.uz’dagi asl matnАвтомобил транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидалари (ВМ қарори №482, 2003)
109-band. VIII боб. Автомобиль транспортида ҳарбий йўловчиларни ташиш — 109-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.