Йўл ҳаракати қоидалари (ВМ қарори №172, 2022)

I2-7.6-band. 2. Тик чизиқлар — I2-7.6-банд

Спидометр қурилмаси носоз ва тамғаланмаган (шахсий транспорт воситалари, мотоцикл, электромотоцикл, скутер, мопедлар, кичик ҳажмдаги мототранспорт воситаларидан ташқари) бўлса; 7.7. Транспорт воситаси конструкциясида кўзда тутилган орқа ҳимоя воситаси, лой тўсгичлар бўлмаса. 7.8. Ишлаб чиқарган корхона томонидан кўзда тутилмаган антенна, сирена, рация, товуш чиқариш мосламалари, ёритгичлар, конструкциясида кўзда тутилмаган ностандарт юкхоналар ва бошқалар белгиланмаган жойда ва тегишли рухсатсиз ўрнатилса. 7.9. Тиркама бўғимининг тортиш-тиркаш ёки таянч-тиркаш мосламаси носоз ҳамда конструкциясида кўзда тутилган эҳтиёт пўлат арқон (занжир) йўқ ёки носоз бўлса. Мотоцикл ёки электромотоцикл рамаси билан ён тиркама рамаси маҳкамланган жойда люфт бўлса. 7.10. Транспорт воситалари қуйидагилар билан жиҳозланмаган бўлса: М2, М3 тоифадаги — фавқулодда ҳолатларда ойнани синдириш учун фойдаланиладиган болғача, тиббиёт қутичаси, 2 та ўт ўчиргич (биттаси ҳайдовчининг кабинасида, иккинчиси — йўловчилар салонида), мажбурий тўхтаганини билдирувчи белги (ёки милтилловчи қизил чироқ) ва нур қайтаргичли камзул (жилет); М1, N1, N2, N3 тоифадаги, микроавтобус ва ғилдиракли тракторларда тиббиёт қутичаси, ўт ўчиргич, мажбурий тўхтаганлигини билдирувчи белги (ёки милтилловчи қизил чироқ) ва нур қайтаргичли камзул (жилет); М3, N2, N3 тоифадаги — ўзи юриб кетишидан сақловчи, ғилдирак диаметрига мувофиқ (камида иккита) тиргак; О тоифадаги, тракторлар, аравалар ва бошқа ўзиюрар машиналарда — ташқи нур қайтаргичлар; кажавали мотоцикллар ва электромотоциклларда — тиббиёт қутичаси, мажбурий тўхтаганлигини билдирувчи белги. 7.11. Мотоцикл ва электромотоцикларда конструкциясида кўзда тутилган хавфсизлик ёйи (дуга) бўлмаса. 7.12. Мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерларда, шунингдек, кичик ҳажмдаги мототранспорт воситаларида конструкциясида кўзда тутилган оёқ тирагич, эгарида йўловчи учун кўндаланг тутқич бўлмаса. 7.13. Конструкциясида кўзда тутилган хавфсизлик камарлари ва ўриндиқларнинг бош суянчиқлари бўлмаса. 7.14. Хавфсизлик камарлари ишга яроқсиз ёки тасмасида кўринадиган йиртиқликлар мавжуд бўлса. 7.15. Транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари ёки уларни ўрнатиш усули белгиланган талабларга жавоб бермаса. Транспорт воситасида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини кўринишини чеклайдиган, тўғри аниқланишига халақит берадиган ҳар-хил буюмлар ўрнатилган ва қопламалар билан қопланган бўлса. 7.16. Ярим тиркамада таянч мосламаси, таянчларни транспорт ҳолатида қулфловчи мослама, таянчларни кўтариш ва тушириш мосламаси йўқ ёки носоз. 7.17. Эҳтиёт (захира) ғилдиракни ушлаб тургич, лебёдка ва эҳтиёт ғилдиракни кўтариш — тушириш қурилмаси ишламаса. Лебёдканинг храпли қурилмаси барабанни маҳкамлаш канати билан қулфланмаётган бўлса. 7.18. Двигатель, узатмалар қутиси, редукторлар, орқа кўприк, илашиш (сцепление) механизми, аккумулятор батареяси, совитиш ва кондиционер тизимлари ва транспорт воситасига қўшимча ўрнатиладиган гидравлик қурилмаларнинг (мосламаларнинг) бирикмалари ва зичлагичларининг зичлиги бузилган бўлса. 7.19. Газли таъминлаш тизими билан жиҳозланган автобус ва автомобиль газ баллонларининг ташқи томонида кўрсатилган техник кўрсатгичлар техник паспортдаги маълумотларга мос келмаса, охирги ва режалаштирилаётган текширувларнинг санаси бўлмаса. 7.20. Транспорт воситаларининг ташқи юзасига қонунчилик ҳужжатларига мос келмайдиган, ҳаракат хавфсизлигига салбий таъсир этувчи турли хил тасвирлар туширилган, ойналарига (люкдан ташқари) реклама чизилган (қопланган) бўлса. Ишлаб чиқарувчи корхона томонидан кўзда тутилмаган ҳолларда кузов (кабина) бир неча хил рангга бўялган, плёнка ёпиштирилган ёки ранги, туси ўзгартирилган бўлса (махсус транспорт воситалари бундан мустасно). 7.21. Транспорт воситалари ўзбошимчалик билан ялт-ялт этувчи маёқча ва (ёки) махсус товушли ишоралар билан жиҳозланган бўлса, ёхуд транспорт воситасининг ташқи юзасида белгиланган талабларга мос келмайдиган махсус рангли бўёқ схемалар, ёзувлар ва белгилар бўлса.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Bu masala bo‘yicha hujjat kerakmi?Ma’muriy jarima qarori ustidan shikoyatQaror nusxasini olgan kundan 10 kun ichida beriladi. Shablon organ, qaror raqami, asoslar va dalillarni so‘raydi, moddalarni o‘zi qo‘shadi.Bepul sinab ko‘ring — oyiga 5 ta hujjat

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.