«Таъсир оралиғи». Огоҳлантирувчи белгилар билан белгиланган хавфли жойнинг узунлигини ёки тақиқловчи ва ахборот-кўрсаткич белгиларининг таъсир оралиғини кўрсатади.
7.2.2 — 7.2.6. «Таъсир оралиғи».
7.2.2 — 3.27 — 3.30 тақиқловчи белгиларининг таъсири сақланган оралиқни кўрсатади.
7.2.3 — 3.27 — 3.30 тақиқловчи белгиларининг таъсир оралиғи охирини кўрсатади.
7.2.4 — ҳайдовчиларга уларнинг 3.27 — 3.30 йўл белгилари таъсир доирасида эканликлари ҳақида ахборот беради.
7.2.5, 7.2.6 — майдон, бинолар олди ва шунга ўхшаш жойлар четида тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланганда 3.27 — 3.30 белгиларининг таъсир оралиғи ва йўналишини кўрсатади.
7.3.1 — 7.3.3. «Таъсир йўналишлари». Чорраҳа олдида ўрнатилган белгиларнинг таъсир йўналишини ёки бевосита йўл яқинида жойлашган манзилларга ҳаракатланиш йўналишини кўрсатади.
7.4.1 — 7.4.10. «Транспорт воситасининг тури». Белгининг таъсири жорий этилган транспорт воситалари турини кўрсатади.
7.4.1 белги билан ўрнатилган йўл белгисининг таъсири юк ташувчи, шу жумладан, тиркамали, тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган транспорт воситаларига, 7.4.3 белги билан ўрнатилган йўл белгисининг таъсири енгил автомобилларга, 7.4.9 электромобилларга, 7.4.10 йўналишсиз таксиларга, шунингдек, тўлиқ вазни 3,5 тоннагача бўлган юк ташувчи транспорт воситаларига татбиқ этилади.
lex.uz’dagi asl matnЙўл ҳаракати қоидалари (ВМ қарори №172, 2022)
I2-7.2.1-band. 7. Қўшимча ахборот белгилари — I2-7.2.1-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.