ДЙХХХ органларининг рухсатисиз транспорт воситаларининг конструкциясига ўзгартиришлар киритилган бўлса.
Транспорт воситаларига бошқа турдаги молдинглар, ғилдирак қопқоқлари ўрнатилишига, шунингдек, ишлаб чиқарилиши тўхтатилган автомобилларга бошқа турдаги ва русумдаги транспорт воситаларининг буферларини ўрнатишга рухсат этилади.
Ушбу иловада Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 июлдаги 191-сон қарори билан тасдиқланган Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентда белгиланган автотранспорт воситаларини таснифи (классификацияси) келтирилган:
М тоифаси — камида тўрт ғилдиракка эга бўлган ва йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган механик транспорт воситалари, шу жумладан:
М1 тоифаси — йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ошмайдиган автотранспорт воситалари.
М2 тоифаси — йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган, ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ортиқ ва энг катта вазни 5 т гача бўлган автотранспорт воситалари.
М3 тоифаси — йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган, ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ортиқ ва энг катта вазни 5 т дан кўп бўлган автотранспорт воситалари.
М2 ва М3 тоифалардаги автотранспорт воситалари қуйидаги классларга мансуб:
а) уч классдан (I, II, III) биттасига ёки бир нечтасига;
б) икки классдан (А, В) биттасига.
I класс — йўловчилар салонда бемалол юриши мақсадида конструкциясида туриб кетадиган йўловчилар учун жойлар кўзда тутилган автотранспорт воситалари.
II класс — конструкцияси асосан ўтириб кетадиган йўловчилар учун мўлжалланган ва қаторлар орасида ва (ёки) иккита бирлашган ўриндиқ учун ажратилган жой чегарасидан чиқмасдан жойлашиб, туриб кетадиган йўловчиларни ҳам ташиш кўзда тутилган автотранспорт воситалари.
III класс — конструкцияси фақат ўтириб кетадиган йўловчилар учун мўлжалланган автотранспорт воситалари.
А класс — туриб кетадиган йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситалари; бу классдаги транспорт воситалари ўриндиқлар билан жиҳозланган ва уларда туриб кетадиган йўловчиларни ташиш кўзда тутилган.
В класс — туриб кетадиган йўловчиларни ташиш учун мўлжалланмаган автотранспорт воситалари.
Микроавтобуслар йўловчилар ташиш учун мўлжалланган, ҳайдовчидан ташқари 16 тагача ўтирадиган йўловчи учун жой бўлган В классдаги автотранспорт воситаси.
N1 тоифаси — юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 3,5 т дан ошмайдиган автотранспорт воситалари.
N2 тоифаси — юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 3,5 т дан ортиқ, лекин 12 т дан ошмайдиган автотранспорт воситалари.
N3 тоифаси — юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 12 т дан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари.
О тоифаси — тиркамалар (ярим тиркамалар ҳам).
О1 тоифаси — энг катта вазни 0,75 т дан ошмайдиган тиркамалар.
О2 тоифаси — энг катта вазни 0,75 т дан ортиқ, лекин 3,5 т дан ошмайдиган тиркамалар.
О3 тоифаси — энг катта вазни 3,5 т дан ортиқ, лекин 10 т дан ошмайдиган тиркамалар.
О4 тоифаси — энг катта вазни 10 т дан ортиқ бўлган тиркамалар.
L тоифаси — мототранспорт воситалари.
L1 тоифаси — максимал конструктив тезлиги соатига 50 километрдан ошмайдиган, ички ёнув двигателининг иш ҳажми 50 см³ гача бўлган ёки электродвигателининг номинал максимал қуввати 4 киловаттдан ошмайдиган икки ғилдиракли транспорт воситаси;
L2 тоифали — максимал конструктив тезлиги соатига 50 километрдан ошмайдиган, ички ёнув двигателининг иш ҳажми 50 см³ гача бўлган ёки электродвигателининг номинал максимал қуввати 4 киловаттдан ошмайдиган уч ғилдиракли транспорт воситаси;
L3 тоифали — ички ёнув двигателининг иш ҳажми 50 см³ ва ундан ошадиган, конструктив тезлиги (ҳар қандай двигателли) соатига 50 километр ва ундан ошадиган икки ғилдиракли транспорт воситаси;
L4 тоифали — ички ёнув двигателининг иш ҳажми 50 см³ ва ундан ошадиган ёки конструктив тезлиги (ҳар қандай двигателли) соатига 50 километр ва ундан ошадиган, ўртача узунлама текисликка нисбатан асимметрик кажавали уч ғилдиракли транспорт воситаси;
L5 тоифали — ички ёнув двигателининг иш ҳажми 50 см³ ва ундан ошадиган, конструктив тезлиги (ҳар қандай двигателли) соатига 50 километр ва ундан ошадиган ёки транспорт воситасининг ўртача узунлама текислигига нисбатан симметрик кажавали уч ғилдиракли транспорт воситаси;
L6 тоифали — аккумуляторларини ҳисобга олмаганда (электр транспорт воситалари учун) вазни 350 килограммдан ошмайдиган максимал конструктив тезлиги соатига 50 километрдан ошмайдиган ёки ички ёнув двигателининг иш ҳажми 50 см³ гача ёхуд электродвигателининг номинал максимал қуввати 4 киловаттдан ошмайдиган тўрт ғилдиракли транспорт воситаси;
L7 тоифали — L6 тоифадаги транспорт воситаларидан фарқли ўлароқ аккумуляторларини ҳисобга олмаганда (электр транспорт воситалари учун) тўлиқ вазни 400 килограммдан (юк ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари учун 550 килограммдан) ошмайдиган ва электродвигателининг номинал максимал қуввати 15 киловаттдан ошмайдиган тўрт ғилдиракли транспорт воситаси.
Портловчи моддалар ва 1.1, 1.2 ва 1.3 кичик класслар буюмлари;
Портловчи моддалар ва 1.4 кичик класс буюмлари;
Портловчи моддалар ва 1.5 кичик класс буюмлари;
Портловчи моддалар ва 1.6 кичик класс буюмлари;
Алангаланмайдиган, нотоксик газлар;
Тез алангаланадиган газлар ва суюқликлар;
Тез алангаланадиган қаттиқ моддалар, ўзи реактив моддалар ва десенсибилашган портловчи моддалар;
Ўз-ўзидан ёнувчи моддалар;
Сув текканда тез алангаланадиган газ ажратувчи моддалар;
Оксидловчи моддалар;
Органик пероксидлар;
Токсик моддалар;
Инфекцияли моддалар;
I тоифали радиоактив материаллар;
II тоифали радиоактив материаллар;
III тоифали радиоактив материаллар;
Коррозияланувчи моддалар;
Бошқа хавфли моддалар ва буюмлар.
** * ***
1 ҚУРУҚ МОДДАЛАР ҚЎЛЛАНСИН, СУВ ҚЎЛЛАНМАСИН! 2 КИЧИК СУВ ОҚИМЛАРИ ҚЎЛЛАНСИН! 3 СОЧМА СУВ ЁКИ ИНГИЧКА ОҚИМ ҚЎЛЛАНСИН! 4 КЎПИК ҚЎЛЛАНСИН! 5 ОҚОВА СУВГА МОДДАЛАР ТУШИШИНИНГ ОЛДИ ОЛИНСИН! N НАФАС ОЛИШ АППАРАТИ ВА ҲИМОЯЛОВЧИ ҚЎЛҚОПЛАР ҚЎЛЛАНСИН! Yo ФАҚАТ ЁНҒИН ЧИҚҚАНДА НАФАС ОЛИШ АППАРАТИ ВА ҲИМОЯЛОВЧИ ҚЎЛҚОПЛАР ҚЎЛЛАНСИН! К ҲИМОЯЛОВЧИ КИЙИМ-БОШЛАРНИНГ ТЎЛИҚ ТЎПЛАМИ ВА НАФАС ОЛИШ АППАРАТИ ҚЎЛЛАНСИН! E ОДАМЛАР ЭВАКУАЦИЯ ҚИЛИНИШИ ЗАРУР!
lex.uz’dagi asl matnЙўл ҳаракати қоидалари (ВМ қарори №172, 2022)
I2-7.22-band. 2. Тик чизиқлар — I2-7.22-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.