Йўл ҳаракати қоидалари (ВМ қарори №172, 2022)

I2-3.35-band. 3. Тақиқловчи белгилар — I2-3.35-банд

Экологик зона ҳудудида «ўрта» ва «зарарли» экологик тоифаларга эга автотранспорт воситалари ҳаракатланиши тақиқланган. 3.35 белгиси экологик зона ҳудудига киришдан 150 — 300 метр олдин ўрнатилади. 3.1 — 3.3, 3.18.1, 3.18.2, 3.19, 3.27 белгиларга амал қилиш йўналишли транспорт воситаларига, 3.2 — 3.8 белгилари таъсир оралиғида жойлашган корхоналарга хизмат кўрсатувчи транспорт воситаларига, шунингдек, ушбу белгилар таъсир оралиғида яшовчи ёки ишловчи фуқароларга хизмат қилувчи ёки уларга тегишли бўлган транспорт воситаларига таъсир қилмайди. Бундай ҳолларда транспорт воситалари белгиланган жойга яқин чорраҳадан кириб ёки чиқиб кетишлари керак. 3.27. белгиси йўналишсиз енгил таксиларга йўловчиларни тушуриш-чиқариш (юкларни ортиш-тушуриш) вақтида таъсир қилмайди; Ушбу Қоидаларнинг 176-бандига биноан «Ногирон» таниш белгиси билан белгиланган автомобиллар, мотоцикллар, электромотоцикллар, мопедлар ва скутерларни, шунингдек, кичик ҳажмдаги мототранспорт воситаларини бошқараётган ногирон ҳайдовчилар 3.2, 3.3 ва 3.28 белгилари талабларидан четга чиқишлари мумкин. 7.18 белги бўлганда 3.27 белгисининг таъсир доирасида тўхташга рухсат этилади. 3.28 — 3.30 белгиларининг таксометри ишлаб турган таксиларга тааллуқли эмас. 3.18.1 ва 3.18.2 белгилари қатнов қисмларининг қайси кесишмаси олдига ўрнатилса, шу кесишмага татбиқ этилади. 3.16, 3.20, 3.22, 3.24, 3.26 — 3.30 белгиларининг таъсири белги ўрнатилган жойдан кейинги энг яқин чорраҳагача, улар бўлмаганда — аҳоли пунктининг охиригача таъсири қилади. Ёндош ҳудудлардан йўлга чиқиш жойларида ёки йўлнинг дала, ўрмон йўллари ва бошқа доимий ҳаракатланиш, ўтиб кетиш учун мўлжалланмаган йўллар билан кесишган (туташган) жойларида, уларнинг олдида тегишли белгилар ўрнатилмаган бўлса, бу белгиларнинг таъсири йўқолмайди. Аҳоли пунктларига етмасдан ўрнатилган 3.24 белгисининг таъсири 5.22 белгисигача кучини сақлайди. Белгиларнинг таъсир доираси аниқлаштирилиши мумкин: 3.16 ва 3.26 белгилари учун 7.2.1 қўшимча ахборот белгиси билан; 3.20, 3.22, 3.24 белгилари 3.21, 3.23, 3.25 белгилари ва 7.2.1 қўшимча ахборот белгиси орқали; 3.24 белгисининг таъсир оралиғи ундан кейин бошқа энг юқори ҳаракатланиш тезлиги кўрсатилган 3.24 белгисини ўрнатиш билан; 3.27 — 3.30 белгиларининг амал қилиш оралиғи охирига 3.27 — 3.30 белгилари 7.2.3 қўшимча ахборот белгиси билан бирга такрор ўрнатилади ёки 7.2.2 қўшимча ахборот белгиси билан қўлланилади. 3.27 белгиси 1.4 ётиқ чизиғи билан биргаликда, 3.28 белгиси эса 1.10 ётиқ чизиғи билан биргаликда қўлланиши мумкин, бунда белгиларнинг таъсир ҳудуди йўл чизиғи узунлиги билан аниқланади. 3.10, 3.27 — 3.30 белгилари йўлнинг қайси томонида ўрнатилган бўлса, уларнинг таъсири фақат ўша томонга амал қилинади. Буюрувчи белгилар муайян ҳаракатланиш тартибини белгилайди ёки бекор қилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Bu masala bo‘yicha hujjat kerakmi?Ma’muriy jarima qarori ustidan shikoyatQaror nusxasini olgan kundan 10 kun ichida beriladi. Shablon organ, qaror raqami, asoslar va dalillarni so‘raydi, moddalarni o‘zi qo‘shadi.Bepul sinab ko‘ring — oyiga 5 ta hujjat

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.