Ҳайдовчи ҳаракатланишнинг серқатновлигини, транспорт воситасининг ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек, ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олиб транспорт воситасини белгиланган тезликдан оширмаган ҳолда хавфсизликни таъминловчи тезлик билан бошқариши керак.
Тезлик ҳайдовчига ушбу Қоидалар талабларини бажариш учун транспорт воситасининг ҳаракатланишини доимий назорат қилиб бориш имкониятини бериши керак.
Ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш пайтида аниқлай олиши мумкин бўлган хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини тўлиқ тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат иштирокчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак.
lex.uz’dagi asl matnЙўл ҳаракати қоидалари (ВМ қарори №172, 2022)
77-band. 11-боб. Ҳаракатланиш тезлиги — 77-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.