Механик транспорт воситасининг ҳайдовчиси қуйидаги ҳужжатларни ёнида олиб юриши ва ИИО ходимлари талаб қилганда уларга текшириш учун бериши шарт:
тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини, унинг талонини (эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлса), ҳайдовчилик гувоҳномаси белгиланган тартибда олиб қўйилган ҳолларда вақтинча рухсатномани;
вақтинча рухсатнома билан транспорт воситасини бошқаришда ҳайдовчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатни;
транспорт воситасини, мавжуд бўлганда тиркамани рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги гувоҳномани;
транспорт воситасининг эгаси бўлмаган ҳолларда эса умумий эгалик ҳуқуқини ёки тасарруф этиш ҳуқуқини берувчи, эгалик қилишга ва фойдаланишга берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни, транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ҳайдовчилар сони чекланган ҳолда фойдаланиш шарти билан расмийлаштирилган суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар), шунингдек, ҳайдовчилар сони чекланмаган ҳолда фойдаланиш шарти билан расмийлаштирилган суғурта полиси мавжуд бўлганда транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) бундан мустасно;
транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисини (электрон кўринишда ҳам бўлиши мумкин).
«Ногиронлиги бўлган шахс» таниқли белгиси ўрнатилган транспорт воситасини биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс бошқараётганда ногиронлигини тасдиқловчи ҳужжатни;
қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда лицензия гувоҳномасини, юридик шахс томонидан берилган транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани ёки йўл варақасини, ташилаётган юк ҳужжатларини;
юридик шахслар транспорт воситалари ҳайдовчиларининг, шу жумладан йўловчи ёки юк ташиш фаолиятини амалга оширувчи ҳайдовчиларнинг малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати.
Хорижий автотранспорт воситалари ҳайдовчилари эса қўшимча:
«Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисидаги мажбуриятнома»ни;
ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситасининг мажбурий йиғим қабул қилинганлиги ҳақидаги квитанцияни.
ДЙҲХХ ходимлари томонидан қуйидаги ҳужжатлар планшет орқали текширилади:
автомототранспорт воситасидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш тўғрисидаги ишончнома (нотариал тартибда тасдиқланган бўлса);
автотранспорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома;
транспорт воситасининг техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот.
Механик транспорт воситаси ҳайдовчисининг ёнида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ёхуд консуллик муассасалари томонидан берилган биометрик паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси мавжуд бўлган тақдирда, унинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжати, транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги, шунингдек транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (юридик шахс томонидан берилган транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома ёки йўл варақаси, ташилаётган юкнинг ҳужжатлар бундан мустасно), транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси ҳайдовчидан талаб этилмайди.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ёхуд консуллик муассасалари томонидан берилган биометрик паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси ёнида бўлган ҳайдовчиларнинг:
ҳайдовчилик гувоҳномаси;
транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;
транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлари;
автотранспорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома;
транспорт воситасининг техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотни;
транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси планшет орқали текширилади (планшетда аниқлаш имкони бўлмаган ҳамда фавқулодда ҳолатлар бундан мустасно).
lex.uz’dagi asl matnЙўл ҳаракати қоидалари (ВМ қарори №172, 2022)
7-band. 2-боб. Ҳайдовчиларнинг умумий вазифалари — 7-банд
Oddiy tilda
ҲАЙДОВЧИНИНГ ЁНИДА ОЛИБ ЮРИШИ КЕРАК БЎ ЛГАН ҲУЖЖАТЛАР
Нимани англадади
Ҳайдовчи йўлда бўлганда ўзи билан қўйидаги ҳужжатларни олиб юриши керак: ҳайдовчилик гувоҳномаси, машинанинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, суғурта полиси ва машинанинг эгаси эканлигини ёки фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат. Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органлари берган биометрик паспорт ёки ID-картаси бўлса, баъзи ҳужжатлар планшет орқали текширилиши мумкин.
Кимга тегишли
Бу қоида механик транспорт воситасининг барча ҳайдовчиларига, шу жумладан ўзбек ва хорижий шахсларга тегишли.
Аmalда
Ҳайдовчи йўлда полиция ходимига тўхтатилганда ҳайдовчилик гувоҳномаси, машинанинг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси ва суғурта полисини кўрсатиши керак. Агар бу ҳужжатлар йўқ бўлса, ҳайдовчи жавобгарликка тортилади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.