Рельссиз транспорт воситалари ҳаракатланадиган тасмалар сони чизиқлар ва (ёки) 5.8.1, 5.8.2, 5.8.7, 5.8.8 йўл белгилари билан белгиланади. Бундай чизиқлар ёки йўл белгилари бўлмаса, ҳайдовчилар ҳаракатланиш тасмалари сонини, қатнов қисмининг кенглигини, транспорт воситалари орасидаги зарур ёнлама оралиқ масофани ва уларнинг габарит ўлчамларини ҳисобга олган ҳолда ўзлари аниқлайдилар. Бунда ҳаракатланиш икки томонлама бўлган йўл қатнов қисмининг чап томондаги ярми, қатнов қисмининг жойлардаги кенгайишлари (секинлашиш ва тезлашиш тасмалари, баландликка кўтарилишдаги қўшимча тасмалар, йўналишли транспорт воситаларининг тўхташ жойларидаги кенгайишлар)ни ҳисобга олмаган ҳолда, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган деб ҳисобланади.
Трамвай йўли, ажратувчи тасма, узлуксиз 1.1, 1.3 йўл чизиқлар ёки узуқ-узуқ томони чапда жойлашган 1.11 йўл чизиғи билан ажратилган йўлларда қарама-қарши йўналишга чиқиш тақиқланади.
lex.uz’dagi asl matnЙўл ҳаракати қоидалари (ВМ қарори №172, 2022)
64-band. 10-боб. Йўлнинг қатнов қисмида транспорт воситаларининг жойлашуви — 64-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.