Бурилишни кўрсатувчи барча ёруғлик ишораларининг бир вақтда милтиллаши авария (хавф-хатар) ишораси ҳисобланади.
Авария ишораси қуйидаги ҳолларда ёқилиши керак:
йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда;
тўхташ тақиқланган жойларда мажбурий тўхтаганда;
фара чироқлари ёруғлиги ҳайдовчининг кўзини қамаштирганда;
шатакка олишда (шатакка олинган механик транспорт воситасида);
«Болаларни ташиш» таниқлик белгиларига эга бўлган транспорт воситасига болалар чиқаётганда ва ундан тушаётганда.
Транспорт воситаси хавф туғдириши мумкин бўлган бошқа ҳолларда ҳам ҳайдовчи йўл ҳаракати иштирокчиларини огоҳлантириш мақсадида авария ишорасини ёқиши керак.
lex.uz’dagi asl matnЙўл ҳаракати қоидалари (ВМ қарори №172, 2022)
50-band. 8-боб. Огоҳлантирувчи ва авария (хавф-хатар) ишоралари — 50-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.