Тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар ёқилган транспорт воситаларининг ҳайдовчилари кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажараётиб, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш шарти билан ушбу Қоидаларнинг 7-боби (тартибга солувчининг ишораларидан ташқари), 9 — 16, 19-20 ва 22 боблари, 1 ва 2-иловалари талабларидан четга чиқишлари мумкин.
Йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига нисбатан имтиёзга эга бўлиши учун тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситаларида, тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар ва махсус товушли ишора ёқилган бўлиши шарт. Улар ўзларига йўл берилаётганлигига ишонч ҳосил қилганларидан сўнггина имтиёздан фойдаланишлари мумкин.
Ушбу имтиёздан тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар ва махсус товушли ишораси ёқилган транспорт воситалари томонидан кузатиб келинаётган транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ҳам фойдаланадилар.
Кузатиб келинаётган транспорт воситаларида яқинни ёритувчи фара чироқлари ёқилган бўлиши шарт.
lex.uz’dagi asl matnЙўл ҳаракати қоидалари (ВМ қарори №172, 2022)
25-band. 6-боб. Махсус транспорт воситаларининг имтиёзлари — 25-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.