Йўловчилар транспорт воситасига фақат у тўлиқ тўхтагандан сўнг тротуар ёки йўл ёқаси томондан чиқишга ва тушишга мажбурдирлар.
Йўловчиларнинг транспорт воситаларидан тротуар ёки йўл ёқаси томондан тушиши ёки уларга чиқишининг иложи бўлмаган ҳолларда, агар бу ҳаракат хавф туғдирмаса ёки бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларига халақит бермаса, йўлнинг қатнов қисми томонидан амалга оширилиши мумкин.
Мазкур Қоидаларнинг 9-бандига мувофиқ хавфсизлик камарлари билан жиҳозланган транспорт воситаларида ҳаракатланишдан олдин уларни тақиб олиш, мотоцикл, электромотоцикл, мопед ёки скутерларда, шунингдек, кичик ҳажмдаги мототранспорт воситаларида ҳаракатланишидан олдин эса мотошлемни қадаб олиши шарт.
lex.uz’dagi asl matnЙўл ҳаракати қоидалари (ВМ қарори №172, 2022)
23-band. 5-боб. Йўловчиларнинг мажбуриятлари — 23-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.