Йўл ҳаракати қоидалари (ВМ қарори №172, 2022)

183-band. 29-боб. Мансабдор шахсларнинг ва фуқароларнинг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, транспорт воситаларини йўлга чиқариш, рақам ва таниқли белгиларини ўрнатиш бўйича мажбуриятлари — 183-банд

Қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда тегишли мансабдор ва бошқа шахслар томонидан ДЙҲХХ билан белгиланган тартибда қуйидагилар келишилиши шарт: шаҳарларда ва автомобиль йўлларида йўл ҳаракатини ташкил этишни лойиҳалаш, йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари билан жиҳозлаш ва қайта жиҳозлаш; ушбу Қоидаларнинг 164-бандида келтирилган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши; рўйхатдан ўтказилган транспорт воситалари контрукциясига йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминланишига таъсир қиладиган ўзгартиришлар киритиш; йўналишли транспорт воситалари йўналишлари ва бекатларининг жойлашиши; йўлларда оммавий спорт ва бошқа тадбирларни ўтказиш; транспорт воситаларини қайта жиҳозлаш, уларга махсус ёруғлик ва товуш ишораларини ўрнатиш, транспорт воситалари кузови юзаларига рангли расмлар, ёзувлар ва схемалар, қия оқ чизиқлар тортиш; таъмирлаш ишлари олиб бориладиган йўл участкаларида ҳаракатни ташкил этиш чизмаси; йўлларни, темир йўллар кесишмаларини, шунингдек, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларини ва йўллар бўйлаб ҳамда йўл бўйи ҳудудларида жойлашган бошқа иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ҳамда капитал таъмирлаш лойиҳаларини йўл ҳаракатини ташкил этишга оид қисм бўйича; йўл ва унинг ҳудудларида ҳар қандай объектларнинг лойиҳаларини; бошқаришни ўргатиш рухсат этилган йўллар рўйхати ва чизмаси; ҳаракат хавфсизлиги бўйича мутахассисларни, автомототранспорт воситалари ёки шаҳар электр транспорти воситаларини бошқаришни ўргатиш бўйича амалий машғулотлар инструктори ва ҳайдовчиларни тайёрлаш дастурлари; тезликнинг белгиланган меъёрдан оширилиши ёки камайтирилиши юзасидан қарорларни; йўлларда сунъий нотекислик ва шлагбаумни ўрнатиш. Баланд пиёдалар ўтиш жойларини ташкил этиш.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Bu masala bo‘yicha hujjat kerakmi?Ma’muriy jarima qarori ustidan shikoyatQaror nusxasini olgan kundan 10 kun ichida beriladi. Shablon organ, qaror raqami, asoslar va dalillarni so‘raydi, moddalarni o‘zi qo‘shadi.Bepul sinab ko‘ring — oyiga 5 ta hujjat

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.