Қуйидаги ҳолларда транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади:
автомобиллар, автобуслар, автопоездлар, тиркамалар, мотоцикллар, электромотоцикллар, мопедлар, скутерлар, кичик ҳажмдаги мототранспорт воситалари, велосипедлар, индивидуал ҳаракатланиш воситалари, тракторлар ва бошқа ўзиюрар машиналарнинг техник ҳолати ва жиҳозланиши транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқлайдиган носозликлар ва шартлар рўйхатининг талабларига (3-иловага мувофиқ) жавоб бермаса;
троллейбусларда ва трамвайларда тегишли техник фойдаланиш қоидаларида кўзда тутилган носозликлардан бирортаси бўлса;
транспорт воситалари белгиланган тартибда давлат техник кўригидан ўтмаган бўлса;
тегишли рухсатсиз қайта жиҳозланган бўлса (автомототранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш учун рухсатнома талаб этилган ҳолларда);
транспорт воситалари ДЙҲХХ рухсатисиз ялт-ялт этувчи чироқ-маёқча ва (ёки) махсус товушли ишора билан жиҳозланган, кузовининг ён юзаларига ДЙҲХХ билан келишилмасдан рангли бўёқ чизмалар, қия оқ чизиқлар тортилган, кўзда тутилган жойларга тегишли давлат рақам белгилари ўрнатилмаган, агрегат ва қисмларининг рақамлари ёки тегишли намунадаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгилари кўринмайдиган, қалбакилаштирилган, ўзгартирилган бўлса;
кузовининг ён юзаларига йўналишсиз таксининг рангли расмлар чизмасига ва (ёки) томида такси чироғига эга бўлган транспорт воситаларидан, агар бундай транспорт воситасининг ҳайдовчисида белгиланган тартибда берилган йўловчилар ташишни амалга ошириш бўйича рухсатнома бўлмаса;
сариқ ёки зарғалдоқ рангли чироқ-маёқча билан жиҳозланган, ДЙҲХХда қайд этилмаган транспорт воситаларидан (катта ўлчамли юкларни, портловчи, осон алангаланадиган, радиоактив ва юқори даражали хавфга эга бўлган моддаларни ташиётган транспорт воситаларидан ташқари).
lex.uz’dagi asl matnЙўл ҳаракати қоидалари (ВМ қарори №172, 2022)
179-band. 29-боб. Мансабдор шахсларнинг ва фуқароларнинг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, транспорт воситаларини йўлга чиқариш, рақам ва таниқли белгиларини ўрнатиш бўйича мажбуриятлари — 179-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.