Йўл ҳаракатида иштирок этадиган транспорт воситаларининг техник ҳолати ва жиҳозлари Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонуни, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Транспорт воситаларини ДЙҲХХда рўйхатдан ўтказиш ҳамда эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда амалга оширилиши керак.
Ташувчи йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурталаши шарт.
lex.uz’dagi asl matnЙўл ҳаракати қоидалари (ВМ қарори №172, 2022)
174-band. 29-боб. Мансабдор шахсларнинг ва фуқароларнинг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, транспорт воситаларини йўлга чиқариш, рақам ва таниқли белгиларини ўрнатиш бўйича мажбуриятлари — 174-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.