Велосипед индивидуал ҳаракатланиш воситалари товушли ишора мосламаси билан жиҳозланган ва тормоз тизими соз бўлиши зарур. Сутканинг қоронғи вақтда ва етарлича кўринмайдиган шароитда ҳаракатланиш учун велосипеднинг олд томонига оқ рангли нур қайтаргич ёки чироқ, орқа томонига қизил рангли нур қайтаргич ёки чироқ, ён томонларига эса, зарғалдоқ ёки қизил рангли нур қайтаргич ўрнатилиши керак.
Индивидуал ҳаракатланиш воситалари олд томонидан фара чироқлари ва орқа томонида огоҳлантириш чироқлари ёки нур қайтаргичлар билан жиҳозланган бўлиши шарт.
Велосипед йўлкаси бўлмаган ҳолда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланаётган велосипедчилар сутканинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда нур қайтаргичли камзулда ёки нур қайтарувчи элементли парчалари бўлган устки кийимда бўлиши шарт.
Ушбу нур қайтарувчи элементли парчалар бошқа ҳайдовчилар томонидан кўриниши таъминланиши керак.
lex.uz’dagi asl matnЙўл ҳаракати қоидалари (ВМ қарори №172, 2022)
167-band. 28-боб. Велосипед, мопед ва аравалар ҳаракатланишига, шунингдек, ҳайвонларни ҳайдаб ўтишга доир қўшимча талаблар — 167-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.