Йўл ҳаракати қоидалари (ВМ қарори №172, 2022)

164-band. 27-боб. Юк ташиш — 164-банд

Катта ҳажмли ва оғир вазнли ҳамда хавфли юкларни ташишда габарит ўлчамлари юкли ёки юксиз ҳолда эни бўйича 2,55 (рефрижераторлар ва изотермик кузовлар учун — 2,6) метрдан ва баландлиги йўл сатҳидан 4 метрдан, узунлиги якка автотранспорт воситаси учун — 12 метрдан, ярим тиркамали ва тиркамали автопоезд учун — 20 метрдан ортиқ бўлган ёки юки транспорт воситасининг олди ва орқа нуқтасидан 2 метрдан ортиқ чиқиб турган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ДЙҲХХ билан келишилиши шарт. Автобус ва микроавтобуслар томига юк ташиш учун мосламалар ўрнатиш, ҳамда белгиланмаган жойларда юк ташиш тақиқланади. Транспорт воситасида халқаро юк ташиш транспорт воситаларига қўйиладиган талабларга ва Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари ҳамда қонунчилик ҳужжатларини ҳисобга олган ҳолда белгиланган ташиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Bu masala bo‘yicha hujjat kerakmi?Ma’muriy jarima qarori ustidan shikoyatQaror nusxasini olgan kundan 10 kun ichida beriladi. Shablon organ, qaror raqami, asoslar va dalillarni so‘raydi, moddalarni o‘zi qo‘shadi.Bepul sinab ko‘ring — oyiga 5 ta hujjat

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.