Йўл ҳаракати қоидалари (ВМ қарори №172, 2022)

152-band. 26-боб. Одам ташиш — 152-банд

Одам ташиш учун мўлжалланган юк автомобилининг юкхонасида одам ташиш «C» тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган (одамлар сони кабинадаги йўловчиларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда 8 нафардан ортиқ бўлмаса) ва шу тоифадаги транспорт воситасини камида 3 йил давомида бошқарган ҳайдовчилар томонидан амалга оширилиши керак. Юк транспорт воситаларининг юкхонасида ташиладиган одамлар сони кабинадаги йўловчиларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда 8 нафардан ортиқ бўлганда, ҳайдовчи мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган талабларга қўшимча «D» тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига ҳам эга бўлиши керак. Ҳарбий ҳайдовчиларнинг юк автомобилларида одам ташишига рухсат бериш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Bu masala bo‘yicha hujjat kerakmi?Ma’muriy jarima qarori ustidan shikoyatQaror nusxasini olgan kundan 10 kun ichida beriladi. Shablon organ, qaror raqami, asoslar va dalillarni so‘raydi, moddalarni o‘zi qo‘shadi.Bepul sinab ko‘ring — oyiga 5 ta hujjat

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.