Пиёдалар тротуарлардан, пиёдалар йўлкаларидан, пиёда ва велосипед йўлкаларидан, улар бўлмаганда эса йўл ёқаларидан ҳаракатланиши керак. Ҳажми катта юкларни олиб кетаётган пиёдалар, шунингдек, ногиронларнинг двигателсиз аравачасида ҳаракатланаётган шахсларнинг тротуарлар ёки пиёдалар йўлкаларидан ҳаракатланиши бошқа пиёдаларнинг ҳаракатланишига халақит бераётган бўлса, улар қатнов қисмининг четидан ҳаракатланиши мумкин.
Тротуарлар, пиёдалар йўлкалари, пиёда ва велосипед йўлкалари ёки йўл ёқалари бўлмаса ёхуд улардан ҳаракатланишнинг имконияти бўлмаган ҳолларда, пиёдалар велосипед йўлкасидан ёки қатнов қисмининг четидан (ажратувчи минтақа бор йўлларда қатнов қисмининг ташқи четидан) бир қатор бўлиб ҳаракатланишлари мумкин.
Қатнов қисми четида ҳаракатланаётган пиёдалар транспорт воситаларининг ҳаракатланишига қарама-қарши йўналишда юришлари керак. Ногиронларнинг двигателсиз аравачасида ҳаракатланаётган, мотоцикл, электромотоцикл, мопед, скутер, шунингдек, кичик ҳажмдаги мототранспорт воситалари, велосипед ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини етаклаб кетаётган шахслар эса бундай ҳолларда транспорт воситаларининг ҳаракатланиш йўналиши бўйлаб юришлари керак.
Пиёдалар йўлкасида, тротуарда, йўл ёқасида пиёдаларнинг ҳаракатланишига халақит берадиган қурилма ва тўсиқлар ўрнатиш тақиқланади.
lex.uz’dagi asl matnЙўл ҳаракати қоидалари (ВМ қарори №172, 2022)
15-band. 4-боб. Пиёдаларнинг мажбуриятлари — 15-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.