Қуйидаги ҳолларда узоқни ёритувчи фара чироқлари ўрнига яқинни ёритувчи фара чироқлари ёқилиши керак:
йўл ёритилган бўлса;
қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситасига камида 150 метр масофа қолганда, шунингдек, қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситасининг ҳайдовчиси фара чироқларини вақти-вақти билан ўчириб-ёқиб бунга зарурат борлигини билдирган ҳолларда ундан ҳам кўпроқ масофада;
қарама-қарши ва бир йўналишдаги транспорт воситалари ҳайдовчиларининг кўзини қамаштириши мумкин бўлган бошқа барча ҳолатларда.
Кўзи қамашган ҳайдовчи авария ишораларини ёқиши, ҳаракатланиш бўлагини ўзгартирмасдан тезликни камайтириши ва тўхташи керак.
lex.uz’dagi asl matnЙўл ҳаракати қоидалари (ВМ қарори №172, 2022)
135-band. 23-боб. Ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш — 135-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.