Республика ҳудудида ҳаракатланаётган хорижий давлат фуқароси бошқарувидаги механик транспорт воситаси ҳайдовчисининг ёнида йўл ҳаракати ҳақидаги Конвенция талабларига мос келадиган ҳайдовчилик гувоҳномаси ва транспорт воситасининг (тиркама бўлса унга ҳам) рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжат, транспорт воситасида (тиркама бўлса унда ҳам) рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгиси ва у рўйхатдан ўтган давлатнинг таниқлик белгиси бўлиши шарт.
Халқаро йўлларда юкларни ташишни амалга ошираётган хорижий давлат фуқароси ҳисобланган ҳайдовчи тегишли йўл белгиси билан махсус жиҳозланган назорат пунктларида транспорт соҳасини назорат қилиш бўйича ваколатли ходимларнинг талабига мувофиқ тўхташи ва транспорт воситасини, шунингдек, рухсатномани ва халқаро келишувларда назарда тутилган бошқа ҳужжатларни текшириш учун уларга бериши шарт.
lex.uz’dagi asl matnЙўл ҳаракати қоидалари (ВМ қарори №172, 2022)
10-band. 2-боб. Ҳайдовчиларнинг умумий вазифалари — 10-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.