Yo'l harakati to'g'risidagi qonun

6-modda. Йўл ҳаракати соҳасидаги давлат бошқаруви

Йўл ҳаракати соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва йўл ҳаракати соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари жамоат хавфсизлиги хизматининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари, шунингдек туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари (ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари) жамоат хавфсизлиги хизматининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари (бундан буён матнда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси йўл ҳаракати соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари (бундан буён матнда махсус ваколатли давлат органлари деб юритилади) жумласига киради.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.