Транспорт воситасига мулк ҳуқуқи ёки оператив бошқариш ҳуқуқи асосида ёки бошқа қонуний асосда эгалик қилувчи шахс транспорт воситасининг эгасидир. Транспорт воситасини ўз хизмат ёки меҳнат мажбуриятларини бажариш учун, шу жумладан транспорт воситасининг мулкдори ёхуд бошқа эгаси билан тузилган меҳнат шартномасига ёки фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномага асосан бошқарувчи шахс транспорт воситасининг эгаси бўлмайди.
Транспорт воситаларининг эгалари:
техник жиҳатдан соз транспорт воситаларидан фойдаланиши;
транспорт воситаларининг тегишли малакага эга бўлган ва тиббий кўрикдан ўтган шахслар томонидан бошқарилишига ижозат бериши;
транспорт воситаларидан фойдаланиш чоғида бошқа шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ва (ёки) мулкига зарар етказганлик учун ўз фуқаролик жавобгарлигини «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ мажбурий суғурта қилишни амалга ошириши;
транспорт воситаларининг алкоголдан маст ҳолатда ёки психоактив моддалар таъсири остида ёхуд ўта чарчоқ ҳолатда бўлган шахслар томонидан бошқарилишига йўл қўймаслиги;
йўл ҳаракати тўғрисидаги қонунчиликка риоя этиши шарт.
lex.uz’dagi asl matnYo'l harakati to'g'risidagi qonun
35-modda. Транспорт воситалари эгаларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир мажбуриятлари
(35-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.