Йўл ҳаракатини ташкил этиш лойиҳалари йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлик юзасидан аудитдан ўтказилади.
Йўл ҳаракатини ташкил этиш лойиҳаларининг аудити махсус ваколатли давлат органлари томонидан мустақил равишда ёки шундай аудитни ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркорлик субъекти шартнома асосида жалб этилган ҳолда ўтказилади.
Йўл ҳаракатини ташкил этиш лойиҳаларининг аудити қуйидаги босқичларда ўтказилади:
асослантириш (режалаштириш);
хомаки лойиҳалаштириш;
батафсил лойиҳалаштириш;
йўлни фойдаланишга топширишдан олдин;
йўлни фойдаланишга топширилганидан кейин.
Йўл ҳаракатини ташкил этиш лойиҳаларининг аудити у қайси босқичда ўтказилганлигига қараб қуйидаги турларга бўлинади:
йўлни қуриш ёки реконструкция қилиш хавфсизлиги аудити;
фойдаланиладиган йўлнинг хавфсизлиги аудити;
ўзига хос мақсадга мўлжалланган йўл объектларининг хавфсизлиги аудити.
Йўл ҳаракатини ташкил этиш лойиҳаларининг аудити қуйидаги вазифаларни ҳал этишга қаратилади:
объектдан фойдаланиш чоғида йўл-транспорт ҳодисаларининг рўй бериши эҳтимолини имкон қадар камайтириш;
хавфни тўлиқ бартараф этиш имкони бўлмаган йўл участкаларида рўй бериши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг оқибатларини имкон қадар камайтириш учун самарали ечимларни қўллаш;
йўлларни лойиҳалаштириш ва қуриш босқичларида камчиликларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш орқали йўлдан фойдаланиш чоғида камчиликларни бартараф этишга доир харажатларни камайтириш.
Йўл ҳаракатини ташкил этиш лойиҳаларининг аудити натижасида тайёрланган тавсиялар тегишли босқичда буюртмачига ва ишларни бажарувчиларга (режалаштирувчи ташкилотга, лойиҳалаштирувчи ташкилотга, пудратчи ташкилотга, фойдаланувчи ташкилотга) кўриб чиқиш учун тақдим этилади.
Йўл ҳаракатини ташкил этиш лойиҳасининг аудити натижалари бўйича хулоса тузилиб, унда йўл ҳаракатини ташкил этиш лойиҳаси қонунчилик талабларига мувофиқ эканлиги ёки мувофиқ эмаслиги кўрсатилади.
Агар йўл ҳаракатини ташкил этиш лойиҳасининг аудити натижасида лойиҳанинг қонунчилик талабларига мувофиқ эмаслиги аниқланса, мазкур лойиҳага тегишли ўзгартишлар киритилади.
lex.uz’dagi asl matnYo'l harakati to'g'risidagi qonun
31-modda. Йўл ҳаракатини ташкил этиш лойиҳаларининг аудити
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.